Марио Балотелли “Ницца” сафида Франция чемпиони бўлмоқчи

11:33, 08 ноябрь

“Ницца” ҳужумчиси Марио Балотеллининг фикрига кўра, унинг жамоаси Франция чемиони бўлишга қодир. Унинг сўзларини “Championat.com” нашри келтирди.

– “Ницца” менсиз ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Мен майдонга тушмаган пайтларда ҳам шерикларим яхши ўйнади. Жамоамиз турнир жадвалида пешқадам эканидан фархланаман, лекин мен учун бу етарли эмас. Мен кўпроқ гол уришнива фойда келтиришни истайман, – деди италиялик футболчи.

Маълумот учун, айни дамда “Ницца” 29 очко билан Франция пешқадами бўлиб турибди. Иккинчи ўринда бораётган “Монако”да 26 очко мавжуд. ПСЖ ҳам 26 очко билан учинчи ўринда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!