Жуфтини қизғанган пингвин рақиби билан қонли олишувга киришди(Видео)

11:35, 08 ноябрь

Икки нафар Магеллан пингвинлари ўртасидаги беаёв кечган жанжал видеога тушиб қолди, деб ёзади “Вести”. Мазкур видео National Geographic томонидан эълон қилинди. Ҳодиса Аргентинадаги Пунта Томбо қўриқхонасида юз берди. Бу ерга бир йилда юз минглаб пингвинлар сузиб келади. 

Пингвинлар ўртасидаги жанг улардан бири жуфтининг ёнида бошқа пингвинни кўриб қолганидан сўнг бошланди. 

Рақиблар бирдан бир-бирига ташланиб кетди ва бир-бирини тумшуқлари ҳамда қанотлари билан ура бошлади. Одатда пингвинларнинг бу тури мустаҳкам жуфтлик яратади ва бир неча йиллар давомида бирга яшайди. Кўриниб турибдики, бу икки пингвин бундай ҳолдан истисно бўлган. 

Қонли жанг мобайнида пингвинлар урғочи пингвинни чақириб, ўзларидан бирини танлашини сўрайди. Урғочи пингвин ўз жуфтини эмас, бошқа пингвинни танлайди. “Алданган” пингвин сўнгги дамгача жуфти учун курашади, бироқ енгилади...

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!