Японияда йўлни ер ютди

12:14, 08 ноябрь

Япониянинг Фукуока шаҳридаги ҳар доим одам гавжум бўладиган, Токиодан келадиган тезюрар поезд тўхтайдиган темирйўл станцияси яқинидаги катта йўлдан бирида ер ёрилиб, диаметри уч метр бўлган ўра пайдо бўлди, деб хабар берди “1tv.ru” нашри.

Воқеага гувоҳ бўлган одамлар ўра бир дақиқа давомида етти баробаргача катталашиб, асфальт ва тупроқ ўпирилиб, ер қаърига кириб кетганини видеога олган. Ҳодиса тонгда рўй бергани туфайли ҳеч ким жабрланмаган. Икки юзга яқин уй чироқсиз қолган, банк ва савдо дўконлари, қисман аэропорт ёпилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!