Ўзбекистон – Иордания учрашувига чипталар сотувга чиқди

12:24, 08 ноябрь

10 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

“Championat.asia”нинг маълум қилишича, ушбу ўйин чипталари сотувга чиқарилди. Чипталарни "Пахтакор" стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин. Нархлар CIP секторлар учун 15 минг сўм, қолган барча секторлар учун 10 минг сўмдан қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Иордания учрашуви 10 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!