Анжелина Жоли и Брэд Питт фарзандларига васийлик қилиш масаласида келишиб олди

14:05, 08 ноябрь

Голливуд юлдузлари Анжелина Жоли и Брэд Питт расман ажрашганларидан сўнг фарзандларига васийлик қилиш масаласи юзасидан келишиб олди, деб хабар беради “Tjournal” нашри. 

Маълумотларга кўра, юлдузли жуфтликнинг олти нафар фарзандлари Жоли билан бирга яшайди. Питт эса улардан хабар олиб туриши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи сўнгида актриса Анжелина Жоли ажрашишга ариза бергани маълум бўлди. У мазкур қарорини эри билан “тил топиша олмаётгани” билан изоҳлади. 

Актриса суддан олти нафар фарзандини ёлғиз ўзи билан бирга яшашини талаб қилди. Питт эса юридик жиҳатдан улар устидан васийликни сақлаб қолади.  

Питт ва Жоли 2014 йилда кўп йиллик танишувдан сўнг турмуш қурган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!