Москвада девордаги туйнук орқали 23 миллион рубллик қизил икра ўғирлаб кетилди

14:08, 08 ноябрь

Москва шаҳрининг шимолида жойлашган тижорат ташкилотларидан бирининг ҳудудидаги девор туйнугидан кирган номаълум шахслар 13 тонна, нархи 23 миллион рубль бўлган икрани ўғирлаб кетди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг маълумот беришича, жиноятчилар бетон девордан очилган туйнук орқали тижорат ташкилоти ҳудудига кириб, ёнма-ён турган уч контейнерда сақланган, ҳар бири 11 ва 13 килограммдан бўлган пластик кубоконтейнерларда бўлган қизил икрани ўғирлаб кетган.

Полиция бошлиғининг берган маълумотига кўра, ўғирланган маҳсулот нархи 23 миллион 461 минг рубль, деб баҳоланган. Мазкур факт юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!