Ўзбекистонда дарахт гуллагани ҳақида хабар берилди

14:10, 08 ноябрь

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишига кўра, ҳаво иссиқлиги сабабли Тошкентнинг Назарбек маҳалласида олча дарахти гуллаган.

Ўзбекистонда жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати 22 даражагача исийди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

Келаётган ҳафта иссиқ бўлади, 7-8 ноябрда ҳаво ҳарорати 15-20 даража бўлади. 9 ноябр куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин, лекин ҳаво ҳарорати пасаймайди. 10 ноябрдан бошлаб Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво 22 даражагача исиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳаво исийди. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларида ва Фарғона водийсида ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 20 даража иссиқ бўлади.

Тоғли туманларда 10-12 ноябр кунлари ҳаво ҳарорати 10-15 градусни ташкил қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!