Мосулда боши танасидан жудо қилинганлар қабристони топилди

14:20, 08 ноябрь

Мосулни “Ислом давлати” террорчилар гуруҳидан озод қилиш учун кирган Ироқ ҳарбийлари боши танасидан жудо қилинганларнинг биродарлик қабристонига дуч келди, деб хабар берди  “Тengrinews.kz” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, қатл этилганлар Мосул шаҳри яқинидаги Ҳаммам аль-Али шаҳридаги мактаб ҳудудига оммавий тарзда дафн этилган. Бу шаҳар Мосулга жануб томондан кираверишда жойлашган бўлиб, энг сўнгги аҳоли пункти ҳисобланади.

БМТ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олий комиссарлиги бошқармаси ўтган ҳафтада “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарилари Мосул шаҳрида яшовчи тинч аҳолини шафқатсизлик билан қатл этганини, 10 ёшгача бўлган болаларни мажбурлаб сафларига қўшаётганлигини маълум қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!