Лола Каримова узоқ муддатдан сўнг онаси билан тушган суратини эълон қилди

14:28, 08 ноябрь

Лола Каримова-Тиллаева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида узоқ муддатдан сўнг онаси Татьяна Каримова билан тушган суратини эълон қилди. 

Мазкур суратда Лола ва Татьяна Каримовалар Самарқанд нонларини ушлаб тургани акс этган. 

“Юртимизда ноннинг бир неча юз тури мавжудлигидан хабарингиз борми? Довруғи дунёга таралган ўзбек нонининг турлари мана шундай хилма-хилдир. Миллий таомлар мутахассисларининг фикрига қараганда, ўзбек нонининг баъзи бир турларини она заминдан бошқа жойда ёпа олишмайди, ҳатто барча керакли масаллиқлар тўла тўкис ишлатилган тақдирда ҳам. Бу хусусида Самарқанд нонининг тарифига оид машҳур ривоят барчамизга яхши маълум”,—деб ёзади Лола Каримова суратни изоҳлаб.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!