Ўзбекистон аҳолиси Супер Ой ҳодисасининг гувоҳи бўлишади

14:34, 08 ноябрь

14 ноябрь куни Ерликлар сўнгги 70 йилдаги энг катта ва ёрқин Ойни кузатиш имконига эга бўлишади. Кейинги сафар бундай астрономик ҳолатни 2034 йилда кузатиш мумкин бўлади.

НАСА маълумотларига кўра, шу куни Ернинг йўлдоши 14 фоизга каттароқ ва 30 фоизга ёрқинроқ бўлади. Бундай ҳолат Ой ва Ернинг максимал яқинлашиши ҳисобига содир бўлади.

Супер Ой ҳодисаси дунё вақти билан соат 11:23 да ёки Тошкент вақти билан соат 16:23 да содир бўлиб, соат 18:52 да пик ҳолатига етади.

UZ24 нашрига Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институтидан хабар беришларича, Ўзбекистон аҳолиси ҳам Суперой ҳодисасининг гувоҳи бўлишлари мумкин. Бу ҳодиса Қуёш ботганидан сўнг содир бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!