Тошкентда бурилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилган маршрутка ағдарилиб кетди(Фото)

16:38, 08 ноябрь

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ даҳасидаги автостанция яқинида маршрутка ва Nexia автомобиллари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳи хабар бермоқда.

Қуйидаги суратларда йўл ўртасида ағдарилиб ётган 76-сонли йўналиш маршруткасини кўриш мумкин. 

“ТТЗда авария. Маршрутка бурилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилди. Унга эса Nexia келиб урилди. Ўзим ҳар куни мана шу ердан хавотир билан ўтаман. Бурилиш белгиси бўлмаса ҳам баъзан автобус, баъзан маршрутка қайрилиб қолади”,—деб ёзади ҳодиса гувоҳларидан бири. 

ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.






Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!