Артур Геворкян Туркманистон терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди

09:00, 09 ноябрь

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари сабаб айни пайтда миллий чемпионатларда қисқа танаффус юзага келди. Эндиликда яқин бир ҳафта давомида футбол жамоатчилиги эътибори терма жамоалар иштирокидаги учрашувларга қаратилади.

Эртага икки қўшнимиз – Тожикистон ҳамда Туркманистон терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Мазкур учрашувга Туркманистон терма жамоаси устози Амангилич Кочумов жами 4 нафар легионер таклиф этди. Уларнинг 3 нафари Ўзбекистон олий лигасидан чақирилгани диққатга сазовордир. Шу жумладан, “Локомотив” жамоаси етакчиларидан бири Артур Геворкян ҳам ушбу ўйинга таклиф этилди ва маҳоратли ярим ҳимоячи Душанбе шаҳрига йўл олди.

Таъкидлаш жоиз, Тожикистон ҳамда Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви эртага Душанбе шаҳридаги “Республика Марказий стадиони”да бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 17:00.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!