Неймар Месси ва Маскеранони Бразилияга хусусий самолётида олиб кетди (Фото))

09:49, 09 ноябрь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар клубдошлари Лионель Месси ва Хавьер Маскеранони шахсий самолётида Бразилияга олиб келди. Бу ҳақда “iSport.ua” хабар бермоқда.

ЖЧ–2018 саралашида Бразилия терма жамоаси навбатдаги учрашувини ўз майдонида Аргентина футболчиларига қарши ўтказади. Мазкур ўйинда бир-бирига қарши ўйнайдиган "Барселона" футболчилари Испаниядан Бразилияга Неймарнинг хусусий самолётида учди.

Бразилия терма жамоаси сардори Неймар рақиб етакчилари – Лионель Месси ва Хавьер Маскеранони ўйин бўладиган Белу-Оризонтигача олиб келди.  Айни пайтда Жанубий Америка саралаш турнири жадвалида Бразилия 21 очко билан етакчилик қилмоқда. Аргентина эса бешинчи ўринда бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!