Пластик жарроҳлик қурбонига айланган россиялик машҳур юлдузлар

10:44, 09 ноябрь

Бу машҳур юлдузлар ташқи қиёфасини янада гўзаллаштириш учун пластик жарроҳга мурожаат қилишган, аммо оқибатда...

1. Юля Волкова
Лабларини керагидан ортиқ равишда катталаштирган Юля, жарроҳлик натижасидан хурсанд бўлганди. Аммо пластик жарроҳлик муваффақиятсиз ўтган машҳурлар рейтингига тушиб қолгач, фикридан қайтди ва лабини илгариги ҳолига қайтарди.

2. Маша Малиновская
Смоленсклик бу қиз нафақат модель, телебошловчи, балки сиёсатчи сифатида ҳам ном қозонган. Ташқи қиёфасини ўзгартиришни истаган Маша юқори лабини қуённинг лабига ўхшатмагунча тинчимади.

3. Алекса
Алексанинг лаби табиатан гўзал эди, аммо одамга ҳар доим нимадир етишмайди. У 23 ёшга кирганда Анжелина Жолига ўхшашни истаб қолди ва лабларини катталаштириб, бурнини кичрайтирди. Оқибатда қиз катта ёшли аёлга ўхшаб қолди.

4. Вера Алентова
Учинчи маротаба юзни торттириш бўйича ўтказилган жарроҳлик операцияси Вера Алентовага қимматга тушди. Натижада кўзлари, лаблари қийшайиб, гўзал чеҳрасини хунуклаштириб қўйди.

5. Саша Project
Саша пластик жарроҳлик тўғрисида шундай деди: “Мен ҳар доим ташқи қиёфамдан мамнун бўлганман. Бурнимдан яхши нафас ололмаганим учун пластик жарроҳга мурожаат қилганман. У мени операциядан кейин нафас олишим яхшиланишига ишонтирди ва “Иягинг жуда нозик, хунук осилиб турибди, имплант ўрнатиш керак” деди. Ўша пайтда жарроҳнинг гапларига ишониб, дарров рози бўлдим. Энди ўйлаб қарасам, пластик жарроҳ жуда кучли психолог бўлган экан”.

6. Марина Хлебникова
Марина илк маротаба 47 ёшида, ёшлигини сақлаб қолиш мақсадида мурожаат қилган эди, афсуски , жарроҳлик у кутган натижани бермади. 

7. Оксана Фёдорова
“Коинот гўзали-2002” танловинин ғолибаси шундоқ ҳам гўзал чеҳрасини янада кўркамлаштириш мақсадида пластик жарроҳга мурожаат қилди. Натижасига ўзингиз баҳо беринг.

8. Наталья Андрейченко
Наталья лабларини чиройли қилиш мақсадида, пластик операцияни АҚШда ўтказди. Аммо у фақат лаблари билан чекланиб қолмади, натижасидан эса жуда мамнун.

9. Маша Распутина
Маша пластик жарроҳликни бошдан ўтказгач, унинг асл қиёфасидан фақатгина юзидаги кулгич қолди, холос.

10. Сергей Зверев
Ташқи қиёфасидан нафақат аёлларнинг, балки эркакларнинг ҳам кўнгли тўлмаслигини Сергей Зверев ўз ҳаракатлари билан тасдиқлади. Баъзилар унинг автофалокатдан кейин пластик жарроҳлик столига ётган, деб фикр билдирса, баъзилар эса у илгаридан ташқи қиёфасини ўзгартиришни хоҳлаган дейишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!