Муниса Ризаева: “ Дўстларимга ишонч қолмади, улар фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган худбинлар...”

10:53, 09 ноябрь

Хонанда Муниса Ризаеванинг Instagram ижтимоий тармоғига ёзиб қолдирган фикрлари хонанданинг аксарият кузатувчилари эътиборини тортди. Мунисанинг тушкун кайфиятдаги сўзлари унинг мухлисларини беэътибор қолдирмади. 

“Мангулик... Негадир доимо энди топдим деганимда жуда тез йўқотдим. Дўстларимга қолмади ишонч, фақат ўз ҳаловатини ўйлайдиган худбинлар улар. Сув тубидаги қумлар унинг сатҳига кўтарилиб сувнинг асл кўринишини ифлослантирганидек, баъзи бир дўстлар ҳам ниқобини вақт ўтган сайин ечиб ўзларини аслида мангу қандай бўлганликларини ошкора кўрсатишади. Юрагимга камон ўқи санчилса ҳам рози эдим, аммо дўстларим тамонидан берилган зарбага тайёр эмас эканман. Уларга бўлган муносабатимни миннат қилмайман-у, аммо маълум бир вақт ўз қадримга шунчалар ачиндимки, бу мени майда молекула зарралари сингари парчалаб юборди...Энди мангу афсуслар дарёсига ғарқ бўлдим!!!”,—деб ифодалайди Муниса афсус-надомат акс этган руҳий ҳолатини. 

Мазкур постга ёзилган изоҳлардан бирида Мунисанинг мухлиси ундан қачон турмушга чиқишини сўраган. Мазкур саволга жавобан у 

“Пешона!!! Аллоҳ ўзи билади қачон, нима қанақа! Сиз ўзингизни ҳаётингизга қараб юринг, илтимос!!! Бу менинг ҳаётим, сизники эмас!!!”,—дея жавоб берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!