Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Оқдарё туманлари ҳокимлари ўзгарди

11:56, 09 ноябрь

Халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев иштирок этди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг сайтида хабар берилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Нурали Бердибаев ўз аризасига биноан, туман ҳокими вазифасидан озод этилди. Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Пирматбой Усаров Оқдарё тумани тумани ҳокими этиб тасдиқланди. 

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган вилоят ҳокими З.Мирзаев ташкилий масаларни кўриб чиқди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Шухрат Раҳмонов   ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Баҳодир Сафиюлаевич Садуллаев вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!