Финляндия мактаблари 2020 йилгача барча фанлардан тўлиқ воз кечади

15:16, 09 ноябрь

Финляндияда дунёдаги таълим тизими энг яхши ҳисобланувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Таълим сифатини баҳолаш рейтингларида мазкур мамлакат энг нуфузли ўнталикка киради. Бироқ маҳаллий ҳукумат вакиллари тизимдаги эришилган ютуқлар билан чекланибгина қолмай, мактаб дастури ҳақиқий революция қилмоқчи, деб ёзади “Adme” нашри. 

Мансабдорлар мактаб дарсликларидан воз кечмоқчи. Энди мактабларда физика, математика, адабиёт, тарих ҳамда география каби фанлар ўқитилмайди. 

Хельсинки таълим департаменти раҳбари Марьо Киллонен кутилаётган ўзгаришларни қуйидагича изоҳлайди: 

“1900-йилларда урфда бўлган усуллар ҳозирги кундаги мактабларга тўғри келмайди. Ҳозирги талаблар ўзгарди ва биз XXI  асрга тўғри келадиган нимадир ўйлаб топишимиз керак”.

Алоҳида фанлар ўрнига ўқувчилар халқаро майдонда содир бўлаётган ҳодиса ва жараёнларни ўрганади. Мисол учун Иккинчи жаҳон уруши тарих, математика ва география нуқтаи назаридан ўрганилади. “Кафедаги иш” курсини ўрганиш мобайнида эса ўқувчилар инглиз тили, иқтисодиёт ва коммуникация соҳасидаги билимларни бойитишлари мумкин. 

Бундай тизим мактабнинг 16 ёшдан катта бўлган юқори синф ўқувчилари учун татбиқ этилади. 

Режага кўра, қайси фанни ўқиш ўқувчининг ихтиёрига ҳавола этилади. Шундай қилиб ўсмир келажакда ўзи давом эттирадиган соҳасига тегишли бўлган фанни ўқиш имконини қўлга киритади. Улар физика ёки кимё курсини тўлиқ тугатиши шарт бўлмайди.

Шунингдек ўқитишнинг анъанавий усли ва ўқитувчи-ўқувчи тушунчалари ҳам йўқолади. Ўқувчи партада ўтириб, ўқувчи уни қачон доскага чиқаришини кутишига эҳтиёж қолмайди.  Бунинг ўрнига ўқувчилар ўқитувчилар билан биргаликда иш олиб боради, муаммолар биргаликда муҳокама қилинади. 

Таълим тизимидаги ўзгаришлар 2020-йилгача тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!