Шакар ҳақида 4 та факт

15:23, 09 ноябрь

Шакар фойдалими ёки зарарли деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Қуйида шакар ҳақида ўз исботини топган асосий фактларни келтириб ўтамиз. 

1.   “1 ош қошиқ шакар + 1-2 томчи сирка” гулдаста учун энг яхши озуқа. Гулдон сувига масаллиқлардан аралаштириб, сўнг узилган гулларни жойласангиз, бир ҳафтагача кўринишини йўқотмайди.

2.   Шакар таркибига кўра антибактериал хусусиятга эга. Эҳтиётсизлик сабаб,  бармоғингизни кесиб олсангиз, жароҳат устига шакар сепиб қўйинг. 

3.  Қаҳва майдалагич ёки зираворлар солинган идишларни тозалаётганда шакарли сув билан артиб олинг. Бу йўл билан ширин ёрдамчингиз ёқимсиз ҳидларни бартараф этади.

4.  Аччиқ таъмли егуликдан кўнглингиз беҳузур бўлса, ярим соат ўтиб нимтатир ширин сув ичинг. Балки ишонмассиз, аммо шакарли сув ошқозондаги безовталикларни енгиллаштиради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!