Тошкентда физика бўйича халқаро симпозиум бўлиб ўтади

15:28, 09 ноябрь

10−11 ноябрь кунлари Тошкентда «Фундаментал ва амалий физика ривожланишининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар» мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур анжуман ташкилотчилари ҳисобланади.

Симпозиум давомида назарий ва экспериментал физика, астрофизика муаммолари, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш масалалари, физика фани янгиликлари муҳокама қилинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!