Мухлиснинг хати реалити-шоу бошловчисининг ҳаётини сақлаб қолди

15:35, 09 ноябрь

Турли реалити-шоулар дунё бўйлаб минглаб одамларни телевизор қаршисига михлаб қўяди. Мухлислар реалиту-шоу қаҳрамонларининг ҳаётини, қандай кун кечиришини, қаерда дам олишини, нималар билан машғуллигини билишга қизиқади, деб хабар беради “Nonbox.ru”  нашри. 

АҚШда “Flip or Flop” номли реалиту-шоу жуда машҳурдир. Уйни таъмирлаш ва сотишда одамларга кўмаклашадиган бу шоуни бошловчилар — эр-хотин Тэрек ва Кристина Муссалар олиб боради. Аммо яқингача Тэрекнинг ҳаётини оддий мухлиси сақлаб қолгани ҳеч кимга маълум бўлмаган. 2013 йилда Тэрекнинг электрон почтасига ўзини ҳамшира деб таништирган аёлдан хат келган. Хатда у бошловчига зудлик билан врачга кўринишни маслаҳат берган. Аёл реалити-шоуни томоша қилаётганда Тэрекнинг томоғидаги шишга кўзи тушган. Ўша пайтларда кўрсатув ҳали у даражада оммалашмагани сабабли мухлислардан келган ҳар бир хат диққат билан ўқилиб, бирортаси ҳам назардан четда қолмаган. Хат келган вақтда Тэрек жуда ҳам йўталдан қийналган, бошқа пайт бўлганда у бунга эътибор бермаслиги мумкин эди. Бунинг сабабини кўп тамаки чекканидан кўрган. Шунга қарамай, мухлиснинг огоҳлантириши туфайли врачга боришга қарор қилди. Тиббий таҳлил натижаси уни даҳшатга солди. Тэрекда қалқонсимон без саратонининг II босқичи аниқланди. Бу қўрқинчли касалликка чалинган беморларни кўрганда одам ўзи ҳам шу касалликка чалиниши мумкинлиги ҳақида тасаввур ҳам қилолмайди. Агар мухлиснинг хати бўлмаганда, бошигача ишга кўмилган Тэрек ҳам тиббий текширувдан ўтишни хаёлига келтирмаганди. 

Врачлар унга зудлик билан операция қилдириб, кимётерапия олишни маслаҳат берди. Операция муваффақиятли ўтди. Тэрек оёққа тургандан кейин унинг ҳаётини сақлаб қолган Райан исмли ҳамширага шахсан миннатдорчилик билдиришга қарор қилди. Агар Райан  хавфли касалликдан огоҳлантирмаганда, у ҳалиям врачга бормаган ва оқибатда кечга қолиши мумкин эди. Албатта, узоқ масофадан туриб бирор кишига ташхис қўйиш мумкин эмас. Ҳеч бўлмаганда, хавфдан огоҳлантириш ҳам эзгу амаллардан биридир. Қўрқинчли касаллик ҳеч кимни аяб ўтирмайди...

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!