Қандли диабет билан назоратда турган болаларга бепул дори-дармонлар тарқатилди

16:11, 09 ноябрь

Юқори Чирчиқ туманида 14 ноябрь – Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни муносабати билан “Биргаликда кучлимиз – ҳамжиҳатликда курашайлик” шиори остида хайрия акцияси ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали томонидан ўтказилган акцияда вилоят хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, соғлиқни сақлаш бошқармаси, эндокринология диспансери мутахассислари, болалар ва ота-оналар иштирок этди. 

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!