Трампнинг президентликка сайланганига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди

16:30, 09 ноябрь

АҚШнинг Калифорния штатидаги Окленд шаҳрида АҚШ президентлигига Дональд Трампнинг сайлангани учун оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Намойишчилар ахлат қутиларга ўт қўйишди ва “У бизнинг президентимиз эмас!”, “Бу кимнинг кўчаси? Бизнинг кўчамиз!” деган шиор билан чиқишди. Нашрнинг маълумот беришича, намойишчилардан бирини машина уриб кетганлиги туфайли жабрланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!