Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Мексикага мағлуб бўлди

21:52, 09 ноябрь

Аввал хабар берганимиздек, Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитойда ўтказилаётган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этмоқда.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу турнир доирасида Ўзбекистоннинг дастлабки рақиби Мексика бўлди. Ухан шаҳридаги "Wuhan Sports Center" стадионида бўлиб ўтган учрашув, мексикаликларнинг 2:0 ҳисобидағи ғалабаси билан якун топди.

Ушбу халқаро турнир доирасида Ўзбекистон кейинги учрашувини мусобақага мезбонлик қилаётган Хитой ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин 10 ноябрь куни, Тошкент вақти билан 16:35да старт олади.

Ўзбекистoн U-22 - Мексика U-22 0:2

8 ноябрь 2016, "Wuhan Sports Center" стадиони

Ўзбекистон: Дилшод Ҳамраев, Рустам Ашурматов (с), Акрамжон Комилов (Бегзод Ғанижонов, 81), Хуршид Ғиёсов (Саиджамол Давлатжонов, 68), Достонбек Турсунов, Жасурбек Яхшибоев, Абдужамол Исроилов, Аббос Отахонов, Достонбек Ҳамдамов, Достон Ибрагимов (Андрей Сидоров, 68), Забихилло Ўринбоев.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!