Дональ Трамп ёшлигида футболчи бўлгани маълум бўлди (Фото)

23:48, 09 ноябрь

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп ёшлигида футбол билан жиддий шуғулланган. Бу ҳақда “Sports.uz” нашри хабар бермоқда.

Америкалик миллиардер 17 ёшида футболчи бўлган ва шундан сўнг у Нью-Йорк ҳарбий академиясига ўқишга кирган.

Ўшанда бўлажак тадбиркор яхши футбол ўйнаган ва жамоадошлари ҳам у ҳақда илиқ фикрлар билдирган. Улар Трампнинг руҳий ва жисмоний томондан иқтидорини алоҳида эътироф этишган. Бундан ташқари Дональд бейсбол билан ҳам шуғулланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!