АҚШнинг Небраска штатида ўлим жазоси қайта тикланди

10:34, 10 ноябрь

АҚШда бўлиб ўтган референдумлар жараёнида Небраска штатида ўлим жазоси қайта тикланди, Колорадо штатида эса ўлими муқаррар бўлган беморларга нисбатан эвтанзияни қўллашга рухсат берилди, деб хабар қилди “Вbc.com” нашри. 

Небраска штатида 2015 йилда ўлим жазосини бекор қилиш учун 61,2 % , уни сақлаб қолиш учун 38,5% одам овоз берган. Жазони бекор қилишни истаганларнинг асосий қисми қишлоқ аҳолисидир. Ўлим жазоси биринчи даражали қотиллик қилган судланувчилар учун қўлланади.

Колорадо штатида эса олти ой умри қолган, ўлими муқаррар бўлган беморларга нисбатан эвтанзия қўллаш ҳақидаги қонун лойиҳаси овозга қўйилди ва уни қўллашга рухсат берилди. Бундан ташқари, эвтанзияга АҚШнинг Вашингтон, Вермонт, Орегон ва Калифорния штатларида ҳам расман рухсат берилган. Ўлим жазосини қўллаш АҚШнинг 31 штатида қонунчилик томонидан кўриб чиқилган бўлса-да, аммо уларнинг барчасида ҳам бу жазо тури қўлланмайди.

2015 йилда АҚШнинг Техас, Миссури, Оклахома, Жоржия, Флорида ва Виржиния штатларида 28 жиноятчи ўлим жазосига ҳукм қилинган бўлса, 2016 йилнинг бошидан бери уларнинг сони 17 кишига етди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!