Хитойлик врач беморнинг қўлида сунъий қулоқни ўстирди

10:59, 10 ноябрь

Хитойлик врач беморнинг қўлида сунъий қулоқ яратишга муваффақ бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru”  нашри.

Хитойнинг Шеньси вилоятидаги Жао Тонг университети қошидаги касалхона врачи Го Шучжун (Guo Shuzhong) раҳбарлигида ўтказилаётган синов ҳали ниҳоясига етмади.

Жаноб Цзи исмли бемор автофалокат оқибатида ўнг қулоғидан айрилган. Юзининг ўнг тарафи ҳам қаттиқ жароҳатлангани туфайли бир неча пласктик операцияни бошдан кечирган ва юз териси қайта тикланган. Аммо анъанавий тиббиёт ёрдамида қулоғини тиклашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, у доктор Го Шучжунга мурожаат қилган. Доктор операцияни уч босқичда ўтказишга қарор қилди. Биринчи галда Цзининг билагига терини кенгайтирувчи мослама ўрнатди, кейин унинг қовурғасидан тоғайни олиб, қулоқ шаклига келтирди ва қўлига жойлаштирди.

Қулоқни жойига ўрнатиш операциянинг учинчи босқичи ҳисобланади, Шучжуннинг режасига кўра, бу сўнгги операция 2-3 ойдан кейин ўтказилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!