Хонанда Оғабек Собиров қизини узатмоқда

11:18, 10 ноябрь

Хонанда Анвар Собиров ўзининг Инстаграм саҳифасида акаси Оғабек Собировнинг қиз узатгани ҳақида хабар бериб, тўй таассуротлари билан ўртоқлашди:

“Бугун Собировлар сулоласида яна бир катта байрам, севимли жияним, Оғабек акамнинг тўнғич қизи Гулруҳхоннинг қиз базми бўляпти. Илоҳим, бахтли-саодатли бўлсин! Ҳамма оталарга мана шундай бахтли лаҳзалар насиб этсин! Тўй авжида, ҳақиқий миллий рақслар... Оғабек акам қизларига сюрприз сифатида торт совға қилдилар, у оддий торт эмас, ҳақиқий санъат асари... Акам Оғабек Собиров қизига бахт тилаяпти... Мен ҳам жиянимга бахт тилайман!”



Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!