Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилди (Фото)

13:21, 10 ноябрь

Бугун Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповни ватандошлари сўнгги манзилга кузатишди.

Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг вафоти муносабати билан унинг "Дўрмон" ижод уйида митинг бўлиб ўтди. Митингни Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раиси Муҳаммад Али олиб борди. Тадбирда Ўзбекистон Президенти Бош маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, академик Бахтиёр Назаров, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййидлар сўзга чиқишди. Митинг тугагач Муфтий Усмонхон Алимов Абдулла Ориповнинг жанозасини ўқиди.  

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповни сўнгги манзилга кузатиш учун Давлат, адабиёт ва санъат арбоблари ҳамда ватандошлари йиғилишди.

Абдулла Орипов Тошкентнинг «Чиғатой» қабристонига дафн этилди. 

Шанба куни Абдулла Ориповнинг хотирасига “Наврўз” ресторанида ош берилади.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШнинг Техас штатида оғир хасталикдан вафот этди. 














Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!