Шоҳжаҳон Жўраев концертига кела олмаган мухлисасининг уйига ўзи борди (Фото)

14:13, 10 ноябрь

20,21,22 oктябрь кунлари ўзининг яккахон концертини тақдим этган хонанда Шоҳжаҳон Жўраев мухлисасининг хонадонига ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад яккахон концерт дастурига айрим сабабларга кўра бора олмаган наманганлик мухлисасидан хабар олиш эди, деб ёзади Protoday нашри.

Шоҳжаҳон мухлисасига кейинги концерт дастурига таклифнома жўнатишни ваъда қилиб, уй эгаларининг дуоларини олиб, улар билан ҳайрлашди.




Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!