Ўзбекистонда 10 январга қадар «Ёнғин хавфсизлиги кунлари» ўтказилади

14:25, 10 ноябрь

Жорий йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистонда «Ёнғин хавфсизлиги кунлари» ўтказилади.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси фуқаролардан ушбу тадбирда фаол иштирок этишни, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!