Уйсиз-жойсиз, гиёҳванд эркак орадан 13 йил ўтиб, мультимиллионерга айланди...

15:30, 10 ноябрь

Ҳозирги кунда Халил Рафатий АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Sunlife Organics компаниясининг раҳбари бўлиб, унинг 6 та фитобари, шарбат ишлаб чиқарадиган шахсий корхонаси мавжуд, деб хабар қилди “Nonbox.ru” нашри.

Халил Рафатий Огайо штатида вояга етган бўлса-да, фаровон ҳаёт орзусида Лос-Анжелесга кўчиб ўтади. Ундаги савдо-сотиққа бўлган қизиқиши фаришталар шаҳрида ўз ўрнини топишга ёрдам беради. Халил спорт автомашиналари савдосини йўлга қўяди, тез орада ишлари юришиб кетади. Илгари бунча пулни қўлига ушламаган Халил айш-ишратга берилиб, гиёҳвандга айланади. 2001 йилда Халил кўп миқдорда гиёҳванд модда истеъмол қилгани туфайли вафот этишига бир баҳя қолади. У жуда қисқа муддатда омадли тадбиркордан уйсиз-жойсиз, гиёҳвандга айланади

Аммо у даволанишга ўзида куч топа олди. Халил реабилитация марказида даволангач, ҳаётини бошқатдан, тоза саҳифадан бошлади. Уни дўстларидан бирида кучли энергетик қувватга ва витаминларга бой шарбат билан таништиради. Шундан кейин Халилда  шарбат ишлаб чиқариш ғояси туғилади. У банан ва хурмодан тайёрланган “Росомаха” шарбати савдосини йўлга қўяди. Шифобахш шарбат ҳақидаги янгилик бир зумда тарқалади. Одамлар атайлаб бу шарбатни татиб кўриш учун кела бошлашади, Халилнинг савдоси юришиб кетади. Шундан кейин Халил шарбат ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган компания очади. У 10 йилда қудратли шарбат империясини яратиб, унинг энг бой эгасига айланди. Ҳозирда унинг компанияси 32 хил турдаги шарбат ва йогуртларни ишлаб чиқармоқда.

Халил Рафатий ёрдамга муҳтож инсонларни ўйлаб ўтирмай, компаниясига ишга олади, чунки бундан 13 йил муқаддам  уйсиз-жойсиз кўчада қолганда дўстлари ёрдам қўлини чўзганини ҳеч қачон унутмайди.




Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!