Хитой Ташқи ишлар вазири Ўзбeкистонга ташриф буюради

15:35, 10 ноябрь

12 ноябр куни Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

ХХР ТИВ раҳбари билан Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама учрашувлар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.

Хитой делегацияси ташрифи дастуридан Самарқанд шаҳрида бўлиш ҳам ўрин олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!