Бекажонларга картошкани ишлатишда зарур бўладиган тавсиялар

15:42, 10 ноябрь

Таом ва егуликларга энг кўп ишлатадиган маҳсулотимиз бу картошкадир. Ундан фойдаланаётганда эса айрим оддий қоидаларга амал қилсак, бас!

•  Картошка қайнатаётганда сувга 2-3 бўлак саримсоқпиёз, пиёз ёки озгина шивит қўшсангиз, таъми янада ширин бўлади.
•  Картошка тез пишиши учун сувга 1 ош қошиқ маргарин қўшинг.
•  Агар эски картошкаларни қайнатмоқчи бўлсангиз, сувга сирка қўшиш фойдали. 
•  Янги картошкалар осон тозаланиши учун уларни совуқ сувда ювинг.
•  Картошкаларни баланд оловда қовуриш уларнинг миқдорини камайтиради. Яхшиси, яхшилаб сувини силқитиб, бироз қуригач, ўртача оловда қовуринг. Шунда сабзавотлар қизариб пишади.
•  Картошка бўтқасига қайноқ сут қўшиш лозим. Агар совуқ сут қўшсангиз, егулик ранги хиралашади. 
•  Картошкаларни арчгач, улардан тезда фойдаланинг. Бўлмаса, қорайиб қолади. Агар картошкаларни аввалдан тайёрлаб қўйишингиз керак бўлса, целлофан пакетга ўраб, ҳаво кирмаслиги учун оғзини маҳкамланг. 

Картошкаларни узоқ муддат сақламоқчи бўлсангиз, қопга олма меваси қоқисидан солиб қўйинг. Шунда сабзавот илдиз отиб кетмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!