Эрта климакснинг олдини олинг!

15:48, 10 ноябрь

Бугунги кунда эрта климакс тез-тез учраб тураётган ҳолатга айланди. Бу даврда ўзига хос ўзгаришлар қаторида соғлигимизда ҳам турли безовталиклар келиб чиқиши сир эмас. Уларни бартараф этиш учун эса  ишни таомномадан бошлашни тавсия этамиз:

•  Кальцийга бой маҳсулотлар – сут,қатиқ, творог, йогурт, пишлоқ, тухум, бодом, сариёғ, денгиз карамидан тайёрланган егуликлар айни муддао.
•  Ярим тўйинган ёғ кислоталарига эга бўлган ўсимлик ёғи, ёнғоқлар, албатта, таомномага киритилиши зарур. Улар қондаги триглицерид ва холестерин миқдорини камайтиради. 
•  Омега – 3 ёғ кислотаси кўп бўлган балиқ турлари истеъмол қилиниши керак. Ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта бўлса ҳам. Шунингдек, ёнғоқларни эрмак қилиш ҳам асабни тинчлантиради.
•  Нонуштага сули ва манний ёрмасидан тайёрланган бўтқалар, мева шарбатлари бўлса, тушликка суюқ таомни танланг. Кечки таомда эса кўкат қўшилган салат ейишингиз лозим. 
•  Макарон ёки хамирли таомларни буғда тайёрланг. 
•  Сабзи, карам, қизил лавлаги, булғор қалампири, помидор ва барра кўкатлар иммунитетга “тез ёрдам”дир. Унутманг, бу даврда иммун тизими заифлашиб қолади. 
•  Бор элементига мўл бўлган майиз, шафтоли, анжир, қулупнай ва олхўрига  ҳам диққат қилинг.
•  Салат барги таркибида Е витамини талайгина. Айни климакснинг бошланғич даврида салат барги қўшилган таом ва егуликларни канда қилмасангиз, кайфият ўзгарувчанлиги ҳамда уйқусизликдан азият чекмайсиз. 
•  Пиёз, саримсоқ иммунитетни оширибгина қолмай артериал қон босимини ҳам меъёрлаштиради.
•  Бу даврда ширинликларга кўп ҳам чалғиманг. Аччиқ қора шоколад, ёнғоқ-майиз аралашмаси стрессни енгиш учун кифоядир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!