Ташқи ишлар вазирининг виртуал қабулхонаси очилди

16:35, 10 ноябрь

2016 йилнинг 10 ноябр куни Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади.

Дунёнинг барча минтақаларидан жисмоний ва юридик шахслар куну тун ўз савол, ариза, шикоят ва таклифлари билан бевосита Ташқи ишлар вазирига мурожаат этишлари мумкин.

Мурожаатни тўғридан-тўғри веб-саҳифа ёки ишонч телефони (+998-71-233-28-28) орқали йўллаш имконияти мавжуд.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!