Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Иорданиядан устун келди

08:25, 11 ноябрь

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарлик жараёни доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

“Пахтакор” марказий стадонида бўлиб ўтган ушбу ўйинда Ўзбекистон Игорь Сергеевнинг биринчи бўлим ниҳоясидаги голи эвазига кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида Жанубий Кореяга қарши 15 ноябрь куни майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Иордания 1:0

10 ноябрь 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони

Гол: Игорь Сергеев (45)

Ўзбекистон: 21. Александр Лобанов, 2.Егорь Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 8.Сервер Жепаров (15.Александр Гейнрих, 45), 9.Одил Аҳмедов (10.Сардор Рашидов, 45), 11.Игорь Сергеев, 13.Даврон Ҳошимов, 17.Вадим Афонин (7.Азиз Ҳайдаров, 72), 18.Отабек Шукуров (14.Жавоҳир Соҳибов, 65), 19.Виталий Денисов (16.Станислав Андреев, 46), 23.Элдор Шомуродов (6.Жалолидин Машарипов, 59)

Иордания: Ал-Фитианий, Ар-Равашда, Ҳаттоб, Заваҳра, Ад-Дмейрий, Абу Амара (Салим 82), Ал-Муржан (Маҳмуд 68), Ҳасан, Бахит (Сулаймон 80), Равшда, Солиҳ

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!