ЖЧ–2018. Аргентина йирик ҳисобда Бразилияга мағлуб бўлди

09:57, 11 ноябрь

Жанубий Америка қитъаси – КОНМЕБОЛдан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 11-турида Бразилия терма жамоаси ўз майдонида Аргентина билан ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда бразилияликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Коутиньо, Неймар ва Паулиньо томонидан киритилган голлар Бразилиянинг йирик ғалабасини таъминлади.

Бразилия – Аргентина 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 25 Коутиньо, 2:0 – 45 Неймар, 3:0 – 58 Паулиньо.

Бразилия – Алиссон, Маркиньос, Марсело, Дани Алвес, Миранда (Тиаго Силва, 87), Паулиньо, Фернандиньо, Ренато Аугусто, Коутиньо (Дуглас Коста, 85), Неймар, Габриэл Жезус (Фирмино, 82).

Аргентина – Ромеро, Отаменди, Мас, Сабалета, Фунес Мори, Биглия, Маскерано, Перес (Агуэро, 46), Ди Мария (Корреа, 71), Месси, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (6), Марсело (48), Фунес Мори (56), Отаменди (63), Биглия (84).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!