“МЮ” ҳимоячиси бармоғини синдириб олгани учун бир ой майдонга туша олмайди

11:54, 11 ноябрь

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Крис Смоллинг оёғидаги бармоғини синдириб олгани учун камида бир ойга сафдан чиқди, дея маълум қилади “Championat.com” нашри.

Маълум бўлишича, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо “Челси”га қарши (0:4) ўйин олдидан шифокорлар штабидан футболчига оғриқ қолдирувчи укол қилишни сўраган. Аммо у майдонга чиқмади. Худди шундай ҳолат “Суонси”га қарши (3:1) ўйинда ҳам кузатилди.

Шундан сўнг португалиялик мутахассис футболчига эътироз билдирди. Тиббий кўрик эса ҳимоячининг бармоғи синганини кўрсатди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!