Азиза Ниёзметова ижодининг 25 йиллиги муносабати билан юбилей концерт ўтказмоқчи

12:28, 11 ноябрь

Истеъдодли хонанда Азиза Ниёзметова ижодининг 25 йиллиги муносабати билан юбилей концерт ўтказишга қарор қилди. 

Концерт 26-27 январь кунларига белгиланган, ҳозирда хонанда яккахон дастури учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Дастурда нафақат янги, балки мухлислар қалбидан чуқур ўрин эгаллаган қўшиқлар ҳам ўрин олиши режалаштирилмоқда.

– Жонли ижрода концерт бериш ниятим бор эди. Аммо созандалар таркиби билан боғлиқ муаммолар сабаб, баъзи қўшиқларни фонограмма орқали ижро этишга қарор қилдим. Аммо концерт репертуарининг асосий қисмини жонли ижрода куйлайман, - дейди хонанда Азиза Ниёзметова.

Хуллас, қиш фаслининг қаҳратон кунларида Азиза Ниёзметова “Юрагимдан жой бераман, келсангиз” дея ашаддий мухлисларини “Истиқлол” санъат саройи томон чорламоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!