Newsweek нашри адашиб Хиллари Клинтонни Президент деб эълон қилди

12:40, 11 ноябрь

Американинг ҳафталик Newsweek нашри Хиллари Клинтоннинг сурати ва унинг тагига “Президент хоним” деган ёзув билан янги журнални сотувга чиқарди. 

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди. Хато англаб етилганда, журналнинг 125 минг нусхаси сотувга чиқиб бўлган эди. Нашр раҳбарияти муқовасида Клинтон акс этган журнални қайтариб олишга ҳамда барчадан расман кечирим сўрашига тўғри келди.

Журнал раҳбариятининг тушунтиришича, муқованинг иккита талқини сайлов натижалари эълон қилинмасидан аввал тайёрлаб қўйилган. Бироқ ҳеч ким чоп этиш учун журналнинг хато талқини кетиб қолиши ҳақида ўйлаб кўрмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти сайловида республикачилардан номзод Дональд Трамп ғалаба қозониб, сайловчиларнинг 270 та овозига эга бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!