Жанубий Корея – Ўзбекистон учрашувини Фаҳад Ал-Мирдаси бошқариб боради

12:52, 11 ноябрь

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Жанубий Корея – Ўзбекистон учрашувини Саудия Арабистони қироллигидан бўлган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, 15 ноябрь куни Сеулда бўлиб ўтадиган ўйинда бош ҳакам сифатида Фаҳад Ал-Мирдаси ишлайди. Унга қанотларда ватандошлари Абдулла Мутлақ Ал-Шалвай ва Муҳаммад Ал-Абакрий ёрдам берадади. Ёрдамчи ҳакам  - Турки Муҳаммад Ал-Худайр.

Ҳакамлар назоратчиси этиб ушбу ўйинга Биралшган Араб Амирликларидан Али Муҳаммад Бужсайм тайинланган. Комиссар  - Гутам Кар (Ҳиндистон).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!