Трамп ўзига қарши бўлган намойишчиларни қоралади

14:27, 11 ноябрь

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп сайловдан норози бўлиб, намойиш ўтказган одамларни ноҳақликда айблади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Бу ҳақда у ўзининг Твиттер саҳифасида ёзди: “ Уч кун илгари бўлиб ўтган Президент сайлови жуда одилона ва муваффақиятли ўтди. Сайловдан норози бўлиб намойиш ўтказаётганлар ОАВларга фитна тарқатмоқдалар. Бу адолатдан эмас!”  

АҚШнинг бир қанча йирик шаҳарларида мана уч кундирки, Дональд Трампнинг президент бўлиб сайланганидан  норози бўлганлар митинглар ўтказишдан тўхтамаяпти. Бугун Орегон штатининг Портланд шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойиши оммавий тартибсизликка айланиб кетди. Полициянинг маълумот беришича, намойишчилар витриналарни синдириб, машиналар ҳаракатига тўсқинлик қилган. Полициячилар бир неча одамни қўлга олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!