Тошкентда болалар ва ўсмирлар футбол мураббийлари учун ФИФА курслари ўтказилди

14:39, 11 ноябрь

Тошкентда болалар ва ўсмирлар футбол мураббийлари учун ФИФА халқаро ўқув курслари ўтказилди. 7 ноябрда бошланган ушбу ўқув дастури 11 ноябрь куни якунланди. Унда Республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 30 нафар болалар ва ўсмирлар футболи мураббийлари иштирок этди, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати. 

Семинарларни ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев ўтказди. Унга ЎФФ болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бўлими бошлиғи Шавкат Имомов ёрдам берди.

Семинар қатнашчилари ўқув курслари давомида ФИФА тақдимотлари билан танишдилар ва ҳар бир тақдимотдан кейин муҳокама ва дебатлар ўтказилди.

Ўқув дастури назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига киритди. Дастур якунида болалар учун футбол фестивали ташкил этилди.

2008 ва 2006 йилларда таваллуд топган 200дан ортиқ болалар ва қизлар ушбу фестивал ЎФФ сунъий қопламали майдонида ўтказилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!