Роналду: Мен футболчи Зидандан кўра кўпроқ мураббий Зиданнинг мухлисиман

15:13, 11 ноябрь

Португалия терма жамоаси ҳамда “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Зидан билан муносабатларимиз яхши. Ўтган мавсумда биз Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозондик. Мен футболчи Зидандан кўра кўпроқ мураббий Зиданнинг мухлисиман.

У ажойиб мутахассис ва инсон. Зинедин ўрганишдан тўхтамайди. Унинг ёнида эканимдан бахтиёрман”, – дейди Криштиану Роналду. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!