Ҳожиакбар Ҳайдаров танқидларга учраган “Дўлана”ни асл ҳолида куйлади (Аудио)

17:04, 11 ноябрь

Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқ артисти марҳум  Нуриддин Хайдаровнинг ўз даврида хит бўлган “Дўлана” қўшиғини  унинг фарзанди Ҳожиакбар Ҳайдаров замонавий йўналишда ижро этган эди.

Бироқ таронанинг  янги  жаранги мухлисларнинг кескин танқидига учради. Шу сабабли Ҳожиакбар “Дўлана”нинг асл оҳангига мурожат этди ҳамда отасининг услубини қайтадан янграшига эътибор қаратди. 

Хуллас устоз санъаткорнинг фарзанди томонидан куйланган таронага баҳони мухлислар беради. 

Эслатиб ўтамиз, “Дўлана” қўшиғи Анор Назаров мусиқаси, Мухаммад Юсуф шеъри билан куйланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!