Москвада муҳаббатини рад этган қизни олиб қочган йигит қўлга олинди

17:24, 11 ноябрь

Москвада ўз ватандоши бўлган қизни олиб қочган суриялик йигит қўлга олинди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри. 

“Гумонланувчи жисмоний куч ишлатиб, қизни мажбурлаб Hyundai автомобилига ўтқазган. Унинг ёнидаги мобиль телефонини ва 35 минг рублини тортиб олган. Қиз Шёлковский шоссесига етганда, машинадан сакрашга муваффақ бўлган ва полицияга ариза билан мурожаат қилган”, деб маълумот берди манба. 

Йигит полиция томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан “Одам ўғирлаш” ва “Талончилик” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Маълум бўлишича, йигит билан қиз бир-бирини яхши таниган. Муҳаббати рад этилганига чидай олмаган йигит қизни олиб қочишга қарор қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!