181 та давлатда бўлган америкалик қиз ер юзидаги барча давлатларни кезиб чиқмоқчи(Фото)

17:38, 11 ноябрь

АҚШнинг Коннектикута штатида яшовчи 27 ёшли Кассандра Де Пекол (Cassandra De Pecol) 2015 йилнинг июль ойидан бошлаб, дунёнинг 181 та мамлакатини кезиб чиқди. У 40 кун мобайнида яна 15 та мамлакатни  кезиб чиқмоқчи. Кассандра ўзининг бу ҳаракати билан энг кўп мустақил давлатларда бўлган саёҳатчи бўлиб, дунё рекордини янгиламоқчи, деб ёзади “Tjournal”.

Агар Кассандранинг бу орзуси амалга ошса, у ер юзидаги барча давлатларни кезиб чиққан биринчи аёл бўлади. 

Америкалик  аёл IIPT (International Institute for Peace Through Tourism) вакили ва тинчлик элчиси сифатида саёҳат қилади. 

Кассандра ўзи борган ҳар бир мамлакатда туризм ва иқтисоднинг ўзаро алоқалари ҳақида маърузалар ўқийди. Шунингдек, у атроф-муҳит муаммолари ва эко-меҳмонхоналар ҳақида ҳам сўзлайди. 

Кассандранинг сўзларига кўра, у ўз мисолида бутун дунёдаги аёллар, жумладан аёлларни илҳомлантиришни орзу қилади. 

Америкалик бу қиз ўз маршрути ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда, хусусан Instagram`да 50 мингдан ортиқ кузатувчиларига сўзлаб беради.





















Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!