"Янги овозлар" янги истеъдодларни кашф қилмоқда

08:44, 12 ноябрь

Фотима ва Зуҳра Адҳаммирзаевалар Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўқийди. Болаликдан мусиқага ошно эгизаклар миллий мумтоз қўшиқларни куйлашга астойдил интилади, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилаётган "Янги овозлар" ижодий телетанлови Фотима ва Зуҳра каби ҳаваскорлар ҳамда профессионал ёшларни ўз атрофига жамлади. Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур лойиҳанинг навбатдаги саралаш босқичи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонуни йигит-қизларнинг маънавий ва жисмоний камол топишига яқиндан кўмаклашиш, уларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида янги истиқболларни очмоқда. 

"Янги овозлар" телетанловидан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг хонандалик йўналишидаги истеъдодини намоён этиши учун ижодий майдон яратиш, уларнинг маҳоратини ошириш, жаҳон ва ўзбек миллий хонандалиги анъаналарини тарғиб этишдан иборатдир. Шу билан бирга, турли жанр ва тилларда куйлай оладиган ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни профессионал санъатга кенгроқ жалб этишда мазкур танловнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Лойиҳада 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга йигит-қизлар қатнашмоқда. 

Телетанловга мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан иштирок этиш истагини билдирган 400 нафардан ортиқ йигит-қиз ҳужжат топширди. 2016 йилнинг 20-22 июль кунлари Ёшлар ижод саройида мазкур телетанловнинг дастлабки саралаш босқичи бўлиб ўтган эди. Саралаш босқичи жараёнида ёшларнинг мусиқий дастурини кўриб чиқиш учун моҳир режиссёрлар, хонандалар, продюсерлардан иборат эксперт гуруҳи жалб этилди. Ўз истеъдодини тўлиқ намоён этиб, ҳакамлар эътирофини қозонган 120 нафардан ортиқ ёш хонанда танловнинг кейинги босқичида қатнашиш имконини қўлга киритди. 

Комрон Отауллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини 2014 йилда тамомлаб, ҳозир Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театрида ишламоқда. 

– Бугун ўз истеъдоди ва маҳоратини намоён этиш истагидаги ёшлар учун барча шароит яратилган, – дейди К.Отауллаев. – Бу каби ижодий лойиҳалар жонли ижро масъулиятини, томошабин олдидаги хонанда бурчини теранроқ англаш, ижодий маҳоратимиз ва салоҳиятимизни тобора кенгроқ намоён этиш йўлидаги яна бир имкониятдир. 

Ижроси энг яхши деб топилган хонандалар кейинги босқичга 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!