ЖЧ-2018. Франция кичик ҳисобда Швецияни мағлубиятга учратди

08:59, 12 ноябрь

УЕФА минтақасидан 2018 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи 4-турида Франция ва Швеция терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. 

Муросасиз ва қизғин курашларга бой кечган ўйинда французлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Поль Погба ва Димитри Пайетнинг голларига Форсберг битта гол билан жавоб қайтарди.  

Франция – Швеция 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар: 0:1 – 54 Форсберг, 1:1 – 57 Погба, 2:1 – 65 Пайет. 

Франция – Льорис, Варан, Эвра, Сидибе, Косьельни, Матюиди, Погба, Пайет, Сиссоко, Гризманн (Канте, 88), Жиру.

Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт, Гранквист, Дурмаз (Янссон, 87), Юханссон, Экдаль (Хильемарк, 66), Форсберг, Гвидетти (Телин, 73), Тойвонен.
 

Огоҳлантиришлар:  Крафт (57), Юханссон (75), Погба (90), Льорис (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!