Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётингизни нурга тўлдирувчи 22 одат

11:19, 12 ноябрь

Омадли ва иши юришган одамга айланишни истайсизми? Қуйидаги 22 одат ҳаётингизни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин, дейди “Оnedio.ru” нашри.

1. Фақат яхши нарсалар ҳақида ўйланг, шунда барча орзуларингиз рўёбга чиқади!
2. Ҳар куни хонангизни йиғиштириб, кераксиз эски-туски кийимларни, кераксиз буюмларни олиб чиқиб ташланг.
3. Фаст-фуддан воз кечинг.
4. Ҳар куни бир пайтда ухлаб, бир пайтда уйғонинг.
5. Тонгда бадантарбия қилинг.
6. Ҳар куни 5 та чет эл сўзини ўрганинг.
7. Пулни бекорга совурмай, тежанг.
8. 8 соатдан кам ухламанг.
10. Ҳар куни эрталаб югуришни одат қилинг.
11. Уйқу олдидан ҳар куни кечқурун бир стакан кефир ичишни одат қилинг.
12. Лабингиздан табассум аримасин.
13. Ҳар куни кимгадир озгина бўлса ҳам ёрдам бериб, савоб ишларни амалга оширинг.
14. Гавдангизни тик тутинг, букчайиб олманг.
15. Ҳақоратли сўзларни оғзингизга олманг.
16. Кунига камида 10-15 бет китоб ўқинг.
17. Одамларга мақтов сўзларни айтишдан эринманг.
18. Ҳар куни ота-онангиз учун 1 соат вақт ажратишга ҳаракат қилинг.
19. Ҳар куни бирор янгиликдан хабардор бўлишга интилинг.
20. Кундалик таомномангизда, албатта мева-сабзавотлар бўлишини таъминланг
21. Кунига 1,5 литрдан кам бўлмаган сув ичинг.
22. Эришган муваффақиятларингизни кундалик дафтарингизга қайд этиб боринг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!